Давлат хизматларидан фойдаланиш

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 мартда “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан яна 17 турдаги маълумотнома сўраш бекор қилинмоқда.

Булар:

– руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик ҳақидаги;

– наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик ҳақидаги;

– судланганлик ҳолати бўйича;

– манзил-маълумот ахбороти;

– фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

– турар жойнинг майдони;

– солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

– солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

– пенсия ва нафақа миқдори;

– пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

– никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

– шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

– шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

– тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

– меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

– иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

– кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.

One thought on “Давлат хизматларидан фойдаланиш”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan