Bo’sh ish o’rinlari

Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasida

Boshqarma boshlig’i o’rinbosari – vakant
Komplaens nazorat xizmati – vakant
Tashkiliy-nazorat va tahlil sho’basi boshlig’i – vakant

Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasi Mirzaobod tuman bo’limida

Bosh inspektor – vakant, 1 ta hodim

Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasi Hovos tuman bo’limida

Yetakchi inspektor – vakant, 1 ta hodim


Ишга қабул қилиш учун танлов тартиби

I. Умумий қоидалар

Мазкур Тартиб, Кадастр Агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошкармасига  юқори малакали, тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий фазилатларга эга шахсларни танлов асосида ишга қабул тартибини белгилайди.

Чуқур касбий билимларга ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган кадрларни танлаш учун рақобат муҳитини яратиш танловнинг мақсади ҳисобланади.

II. Ходимларни танлашнинг асосий тамойиллари

1. Номзодлар, олий маьлумотлилиги, мутахасислиги (Ер тузиш ва ер кадастри, Геодезия,картография ва кадастр, Агрокимё ва агротупрокшунослик, Агрокимё ва тупрокшунослик,Бино ва иншоотлар курилиши,Мухандис курувчи) уларнинг иш тажрибаси (ёш битирувчилар бундан мстасно), бугунги кунда тизимга юклатилган вазифалардан кисман хабардор булишлиги,касбий тайёргарлиги ва мавжуд бўш иш ўринларига қўйилган малакавий талабларга мувофиқлиги, шунингдек салоҳият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танланади.

2. Танловда номзодлар умумий асосда қатнашадилар. Номзодларнинг барча кўрсаткичлари бир хил бўлган тақдирда, ички номзодлар ташқи номзодларга нисбатан устунликга эга ҳисобланади.

Ушбу ҳолат, ходимнинг мазкур тизимда ишлаётганлиги, унинг тузилишидан, иш жараёнининг умумий тамойиллари ва мақсадларидан хабардорлиги, янги иш жойига мослашишга камроқ вақт сарфлаши билан изоҳланади.

3. Номзод билан тегишлиги бўйича бошқарманинг ишчи комиссияси томонидан белгиланган вақтда суҳбат ўтказилади ҳамда ўрнатилган тартибда номзод тўғрисида ўз фикр-мулоҳазасини билдиради.

4. Лавозимга тайинланишидан олдин юқори турувчи давлат органлари билан келишиш тартиби амалга оширилади.

5. Танлов натижаларига кўра, номзодга белгиланган тартибда иш таклиф қилинади.

6. Мавжуд бўш (вакант) иш ўрнининг ёпилиши якуний номзоднинг иш таклифини қабул қилган вақтга қараб белгиланади.

Ташқи танлов. Бўш (вакант) иш ўринларига муносиб номзодларни шакллантиришда ижтимоий тармоқлардан ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилиши мумкин.

7. Ички танлов. Ушбу тартибда ички танлов – ходимларнинг горизонтал ёки вертикал тартибда бошқа доимий ишга ўтказилишидир. Ички танловнинг мақсади, тизимдаги асосий иш ўринлари учун кадрлар захирасини тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратиш.

l Ички танлов асосида ходимни бошқа ишга ўтказиш, ходим танловнинг барча босқичларини мувофаққиятли якунлангандан сўнг, ишлаб турган ва ўтаётган тўғридан-тўғри раҳбарлари келишувига мувофиқ амалга оширилади.

l Ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузмаган ва ушбу тизимда бир йилдан кам бўлмаган иш стажига эга ходимлар бўш иш ўринлари учун бўладиган танловларда иштирок этиши мумкин.

Танловда эътибор қилинадиган жиҳатлар

Суҳбат ўтказиш ва номзоднинг мувофиқлигини аниқлаш

8. Номзодлар зарур бўладиган малакавий билим ва кўникмалар ҳамда етакчилик қобилиятларини тавсифлаш асосида баҳоланади. Ходимлар функционал вазифасига кўра тегишли бўлинма раҳбарлари билан биргаликда номзоднинг айни вақтда ишларни бажарувчанлигини ҳамда унинг келгусидаги салоҳиятини баҳолашлари керак.

Номзод билан тегишлилиги бўйича бошқарма бошлиғи томонидан белгиланган вақтда суҳбат ўтказилади ҳамда ўрнатилган тартибдаги номзод тўғрисида ёзма равишда ўз фикр мулоҳазасини билдиради.

Суҳбат жараёнида номзоднинг ҳозирги хатти-ҳаракатлари ва келажакда унинг янада масъулиятли ва жавобгарлиги юқорироқ бўлган лавозимларни эгаллашга бўлган имкониятларига, касбий ва шахсий сифатларига, шунингдек ташкилот фаолияти тўғрисида зарур маълумотга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилади.

         Суҳбат жараёнида номзоднинг аниқ фаолият соҳасидаги қобилиятларини аниқлаб беради. Суҳбат жараёни салоҳиятли ва самарадорлиги юқори бўлган ходимларни даражаси ва малакавий кўникмаларини кўра билиш танлаш имконини беради

Шунингдек, номзоднинг нафақат билим даражаси ва малакавий кўникмаларини кўра билиш, балки унинг етакчилик қобилиятини аниқлаб, истиқболдаги лавозимларга номзодларни танлашга муҳит яратади.

Номзодларни танлов босқичлари ва натижалари тўғрисида хабардор қилиш

9. Ҳар бир номзод режалаштирилаётган танлов босқичи ҳақида олдиндан хабардор қилинади.

10. Танлов натижалари тўғрисида ҳар бир номзодга Ходимлар бўлими томонидан маълумот берилади.

Ишга қабул қилиш бўйича таклифлар

11.  Янги ходимни ишга қабул қилиш санаси томонлар ўртасида келишилган бўлиши керак.

Уринбосарга, булим бошлиларига,хар бир мутахасисга кунлик бажарадиган ишларни кусатган холда кунлик иш режасини белгилаш,хар куни 18-00 холатига амалга оширилган ишларни хисоботини туман –шахар булим бошликлари томонидан кабул килиш,жамлаш тасдикланган холда вилоятга такдим килиш.

Маълумотларни тегишли булим бошликлари томонидан жамланиб,рахбарга хар куни 19 00 га маълумотларни такдим килиш.

Иш режаларини белгилашда “Махаллабой” тизимига алохида эътибор берилиши лозим. Битта махаллани   тулик барча тоифадаги ер турлари ва ердан фойдаланувчилари кесимида тулик хатлов утказилиб, маълумотларни электрон харитага туширилиб, К-3 дастурига ва ДКЯТ  киритилган  холда якунлаш.